Хикоялар 25.05.2023 Автор: Admin 28 0

Ким ўзига жаннат эшиклардан икки эшикни очмоқни хоҳлайди?



Ибн Аббосдан ривоят  қилинади:
«Бир мўмин-мусулмон инсоннинг ота-онаси бўлса,  уларга яхшилик қилиб, унинг савобини кутган ҳолда  тонг оттирган бўлса, Аллоҳ субҳанаҳу  ва таоло унга  жаннатнинг икки  эшигини очади.  Агар фақат бири бўлса, битта  эшик очади. Агар фарзанд  ота-онадан бирининг ғазабини чиқарган бўлса, ўша шахс рози бўлмагунича, Аллоҳ рози бўлмайди».
«Ота-она унга зулм қилган бўлса ҳамми?» дейишди.
(Ибн Аббос) «Зулм қилган бўлсалар ҳам», деди.
«Одоблар хазинаси» китобидан


📝Онангиз ва отангиз орасида қандай фарқ борлигини биласизми?

– Она сизни дунёга тақдим қилади.
– Ота эса, сизга дунёни тақдим қилади.
– Она сизга яхши ҳаёт улашади.
– Ота ушбу ҳаётда қандай яшашни ўргатади.
– Она сизни оч эмаслигингиздан хабардор бўлади.
– Ота очликнинг қадрини ўргатади.
– Она сиздаги эътибор ҳиссини ўстиради.
– Ота сиздаги масъулият ҳиссини ўстиради.
– Она сизни йиқилишдан ҳимоя қилади.
– Ота йиқилгандан кейин қандай туришни ўргатади.
– Она оёқда қандай юришни ўргатади.
– Ота ҳаёт сўқмоқларида қандай юришни ўргатади.
– Она камолот ва гўзалликни акс эттиради.
– Ота воқеълик ва жиддийликни акс эттиради.
Ота муҳаббатини ўзингиз ота бўлганингизда биласиз. Шунинг учун отангиз ўгитларига қулоқ тутинг. Доим ота онангизга муҳаббатингизни изҳор қилинг. Доимо: 
«Роббим, улар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин», деб айтинг.
Эй оламлар робби! Икковларини мағфират айлаб, уларга жаннатни маскан қил!


 👇 Seriallar qismini tanlang 👇 




TARJIMA KINOLAR
Новые статьи